Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент: Сурхондарёнинг 90 фоиз аҳолиси тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади
Шавкат Мирзиёев “Тўпаланг” сув омборидан Сурхондарё аҳолиси учун ичимлик сувини олиб келиш бўйича бошланган катта лойиҳа ҳақида гапирди, дея хабар берди Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, ҳозирда Сурхондарё аҳолиси 61 фоиз ичимлик суви билан таъминланган. Президентга кўра, аҳолига сув олиб келиш бўйича бугунгача 103 километр тармоқ тортилиб, ичимлик суви Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғонгача етказилган.
Масъулларга йил якунига қадар Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғонда ички сув тармоқларни янгилаб, аҳолига узлуксиз сув беришни бошлаш топшириғи берилди.
Шу билан бирга, 1 октябрга қадар:
— Шеробод ва Музработда ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига Европа инвестиция банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 83 млн доллар;
— Сариосиё, Денов ва Жарқўрғонда оқова суви тизимини қуриш лойиҳасига Саудия тараққиёт жамғармаси маблағлари асосида 59 млн доллар йўналтириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
08:51 / 03.06.2026
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
11:00 / 15.05.2026