Ўзбекистон халқи бизни ёлғизлатиб қўймади – Туркия элчиси Олган Бекар
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида «Ташаккур қабул маросими» ўтказилди.

Фото: ЎзА
Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси дўстлик, биродарлик, ёрдам ва кўмак кўрсатиб келаётган Ўзбекистонга рамзий маънода миннатдорлик билдириш мақсадида «Ташаккур қабул маросими»ни ташкил этди.
Тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар нутқ сўзлади.
«Рўй берган зилзилалар оқибатида Туркия «Аср фалокатини» бошидан ўтказди. Бугунги кунгача 7 нафар ўзбек қардошимиз билан жами 47 475 кишини ушбу машъум фалокатда йўқотдик», деди элчи.
Бекар сўзларига кўра, Ўзбекистон давлати ва халқи бу машъум фалокатдан сўнг олижаноблигини намойиш этиб, Туркияни ёлғизлатиб қўймади.
«Зилзила хабари келиб тушган илк лаҳзаларданоқ элчихонамиз мувофиқлаштирувида Тошкентда 3 та манзилда зарур буюмлар йиғилди. 8 феврал куни 71 кишилик тиббиёт ходими Туркиянинг Ҳатой вилоятида дала госпитали ўрнатиб, жароҳат олганларни даволашга киришди. Дала госпиталида 1 795 нафар эркак, 1 177 аёл ва 888 нафар болага, жами 3 860 нафар Туркия фуқаросига тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу билан бирга юртдошларимиз зилзила ҳудудларига бориб, ўзбек паловини пишириб, эҳтиёжмандларга тарқатди», деди элчи.
Бекар сўзларига кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари», «Турк ҳаво йўллари», MNG Kargo ва юк транспортлари орқали бугунгача Туркияга 674 тонна гуманитар ёрдам етказиб берилган.
«Бугунги кунгача 644 минг АҚШ доллари миқдорида нақд маблағ мамлакатимизга юборилди. Маблағлар ҳамон келишда давом этмоқда. Биздан ёрдамини аямаган мутасаддиларга миннатдорлик изҳор этишни ўзимнинг бурчим деб биламан», деди элчи.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазога яна гуманитар ёрдам етказишга рухсат берди
Жаҳон | 10:24
-
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
Ўзбекистон | 10:20
-
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Ўзбекистон | 10:00
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

20:52 / 15.05.2025
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти билан учрашди

02:31 / 15.05.2025
Путин Украина билан музокараларда иштирок этадиган делегация таркибини тасдиқлади

23:40 / 14.05.2025
Зеленский: Украина музокараларнинг ҳар қандай форматига тайёр

17:14 / 14.05.2025