ХОҚ Лондоннинг россиялик спортчилар бўйича чақириғига жавоб берди
Халқаро олимпия қўмитаси Британия ҳукуматидан спорт автономиясига ҳурмат кўрсатишни талаб қилди. Лондон 2024 йилги ўйинлар ҳомийларини Россия ва Беларус спортчиларининг Олимпиадага киритилмаслигини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Британия ҳукуматининг Россия ва Беларус спортчиларининг Олимпиада ўйинларида иштирок этишига йўл қўймаслик ҳақидаги чақириғига кескин муносабат билдирди. ХОҚ позицияси 13 март, душанба куни қўмита сайтида эълон қилинган савол-жавобларда баён этилган.
«Ҳукуматлар ким спорт билан шуғулланиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилмаслиги керак, чунки бу билан халқаро спорт мусобақалари, жаҳон чемпионатлари ва биз билган Олимпия ўйинлари тугайди», — дея маълум қилди Халқаро олимпия қўмитаси.
«Биз Буюк Британия ҳукумати БМТнинг кўплаб қарорлари, баёнотлари ва резолюцияларида таъкидлаган спорт автономиясига ҳурмат билан қарашига умид қиламиз», — дея қўшимча қилди қўмита.
«Биз спорт миссиясига мос келадиган ечим топишга интиламиз - бирлашиш ва қарама-қаршилик ёки кескинлашувнинг кучайишига ҳисса қўшмаслик», - дея таъкидлади ХОҚ.
Аввалроқ, Буюк Британия Маданият, оммавий ахборот воситалари ва спорт вазирлиги раҳбари Люси Фрейзер 2024 йилги ўйинлар ҳомийлари – Coca-Cola, Intel, Samsung ва Visa компанияларига Лондоннинг позицияси баён этилган хатлар йўллаган эди. «Биз Россия ва Беларусда спорт ва сиёсат бир-бири билан чамбарчас боғлиқлигини биламиз ҳамда Россия ва Беларусдаги режимларга ўзларининг тарғибот мақсадларида спортдан фойдаланишларига йўл қўймасликка қатъий қарор қилдик», дейилади хатларда. Улар ХОҚнинг жами 13 та расмий глобал ҳамкорларига, жумладан Airbnb ва Deloitte компанияларига йўлланди.
Бундан олдин Литвадаги Сейм резолюция қабул қилиб, унда дунёнинг барча парламентларини Россия ва Беларус спортчилари ва расмийларига Олимпия ўйинлари ёки бошқа халқаро мусобақаларда, шу жумладан нейтрал байроқ остида иштирок этишига рухсат бериш бўйича ҳар қандай таклифга «ўзларининг аниқ ва қатъий норозилигини билдиришга» чақирган эди.
Литва парламентининг барча 109 аъзоси Россия Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий тажовузни тўхтатмагунча чекловларни сақлаб қолиш учун овоз берди.
Мавзуга оид
23:25 / 13.12.2024
Лондонда 300 метрли офис биносини қуришга рухсат берилди
17:33 / 02.12.2024
Яна Лондон — дунёнинг энг яхши шаҳарлари эълон қилинди
11:15 / 29.11.2024
Лондондаги судда икки болгар РФ учун жосуслик қилганини тан олди
12:52 / 26.11.2024