Ўзбекистон | 11:11 / 15.03.2023
8225
1 дақиқада ўқилади

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари билан учрашди

2023 йил 13 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волькер Турк Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари билан учрашди.

Фото: gov.uz

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, адлия вазири Акбар Тошқулов ва ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов иштирок этди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан мулоқот асносида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштирокига дахлдор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бундан олдин БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ўзбекистонга уч кунлик ташрифи давомида қатор вазирлик ва идораларда ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказишни режалаштиргани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид