Муҳожирлар учун энг яхши ва энг ёмон 10 та шаҳар маълум қилинди
Ватанни тарк этганлар учун энг қулай ва энг ноқулай жойлар рўйхати тузилди.
Expat Essentials Index рейтингига кўра, 2022 йилда хорижга кўчиб ўтганлар учун энг яхши 3 та йўналиш — Валенсия (Испания), Дубай (БАА) ва Мехико (Мексика) шаҳарлари бўлди.
Валенсия муҳожирларга ажойиб ҳаёт сифатини таклиф этади. Муҳожирлар жамоат транспортини ҳамёнбоп деб таърифлайди ва спорт билан шуғулланиш учун катта имкониятлардан фойдаланади. Шунингдек, хорижликларнинг 92 фоизи Валенсияда ўзини хавфсиз ҳис қилади. Шаҳар яхши натижаларни кўрсатган бўлса-да, чет элда ишлаш индекси унинг энг заиф жойидир. У карьера истиқболлари бўйича охирги ўринларни эгаллайди. Хорижликларнинг 50 фоизи маҳаллий меҳнат бозорини салбий баҳолайди.
Дубайда хорижликлар маъмурий масалаларни осонликча ҳал қилади. Бу шаҳар иш ва дам олиш учун жуда қулай жой. Муҳожирларнинг хабар беришича, маҳаллий ҳокимият идоралари билан ишлаш осон ва кўплаб давлат хизматлари онлайн тақдим этилади. Деярли барча муҳожирлар автомобилларга қулай инфратузилма яратилганидан мамнун. Улар маданият ва тунги ҳаётни, шунингдек, ошхона хилма-хиллиги ва ресторанларни юқори баҳолайди. Муҳожирлар меҳнат шароитларидан қониқиш ҳосил қилади ва маҳаллий бизнес маданияти ижодкорликни рағбатлантираётганини қайд қилади.
Мехикода жойлашиб олиш бошқа жойга қараганда анча осон. Муҳожирлар у ерда ўзини уйдагидек ҳис қилади ва маҳаллий аҳолини одатда дўстона деб билади. Муҳожирлар бу шаҳарда молиявий аҳволидан энг кўп қониқиш ҳосил қилади. Шунингдек, хорижликлар шахсий карьера имкониятларидан ва умуман иш жойларидан мамнун. Аммо Мехико ҳаёт сифати бўйича ёмон кўрсаткичларга эга. Муҳожирлар, айниқса, атроф-муҳит ва иқлим, хавфсизлик масалаларидан норози.
Муҳожирлар учун дунёдаги энг яхши 10 та шаҳар:
1. Валенсия (Испания)
2. Дубай (БАА)
3. Мехико (Мексика)
4. Лиссабон (Португалия)
5. Мадрид (Испания)
6. Бангкок (Таиланд)
7. Базел (Швейцария)
8. Мелбурн (Австралия)
9. Абу Даби (БАА)
10. Сингапур (Сингапур)
Шу билан бирга, Йоҳаннесбург, Франкфурт ва Париж 2022 йилдаги энг ёмон йўналишлар деб топилди.
1. Йоҳаннесбург (ЖАР)
2. Франкфурт-Майн (Германия)
3. Париж (Франция)
4. Истанбул (Туркия)
5. Ҳонконг (Хитой)
6. Ҳамбург (Германия)
7. Милан (Италия)
8. Ванкувер (Канада)
9. Токио (Япония)
10. Рим (Италия)
Йоҳаннесбург (Жанубий Африка) умуман олганда ва айниқса ҳаёт сифати индекси бўйича дунёдаги энг ёмон манзил деб топилди. Муҳожирлар жамоат транспортидан норози, ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, маҳаллий меҳнат бозори ва шахсий карьера имкониятларини салбий баҳолайди, шунингдек, фаровон ҳаёт учун шахсий маблағлар етишмаслигидан қониқмайди.
Франкфурт барча тоифалар бўйича энг ёмон кўрсаткичларга эга: рақамли ҳаёт, тил, маъмурий масалалар ва жуда қиммат турар жойлар.
Париж - маданият учун энг яхши шаҳар, лекин жуда қиммат. Бу шаҳарда муҳожирлар учун уй-жой топиш жуда қийин, унинг нархи жуда қиммат, харажатлар кўп, аҳоли ҳам молиявий аҳволидан жуда норози. Муҳожирларни бу ерда яхши қабул қилишмайди, парижликлар хорижликлар билан дўстона муносабатда эмас ва маҳаллий аҳоли орасида дўстларни топиш қийин.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Ғарбий соҳилдаги қотилликлар, Исроил ҳарбийлари истеъфоси ва НАТОдан мадад кутаётган Зеленский — кун дайжести
Жаҳон | 12:28
-
Тошкентда кучли дорилар савдоси билан шуғулланувчи гуруҳ фош этилди
Жамият | 12:20
-
Ўзбекистон ҳукумати аъзолари Доналд Трампнинг инаугурациясини АҚШ элчихонасида кузатди
Ўзбекистон | 12:04
Мавзуга оид
17:00 / 22.01.2025
Мексика президенти: Ноқонуний мигрантлар ўз мамлакатига депортация қилинади
16:10 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
20:28 / 21.01.2025
Трамп президентлик лавозимига киришган куниёқ судга берилди
18:37 / 20.01.2025