Ўзбекистон | 10:39 / 15.03.2023
4747
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркия Жиззахда буғ-газ электр станциясини қуриш масаласини муҳокама қиляпти

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов кеча Туркиянинг Chengiz Enerji компанияси ижрочи директори Аҳмет Cенгиз билан учрашди.

Фото: Dunyo

Томонлар муваффақиятли амалга оширилган қўшма лойиҳалар натижасида эришилган ютуқларни ҳамда мамлакат энергетика соҳасини ривожлантиришда инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди. 2022 йил июнь ойида Тошкент вилоятида 240 МВт ва Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватга эга замонавий буғ-газ электр станциялари ишга туширилганлиги қайд этилди.

Туркия компанияси раҳбари биргаликда ва ҳамжиҳатликда олиб борилган ишларнинг муваффақиятини таъкидлаб, компания электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасидаги инвестиция лойиҳалари портфелини кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Жиззах вилоятида қуввати 400 МВт бўлган буғ-газ электр станциясини ишга тушириш лойиҳаси таклиф этилди. Ушбу ташаббус йилига 286 миллион куб метр газни тежаш имконини беради, бу эса пулга ҳисоблаганда 103 миллион долларга тенг.

Учрашув якунлари бўйича томонлар янги лойиҳани амалга ошириш мақсадида келгусидаги ҳамкорлик формати бўйича келишиб олдилар.

Мавзуга оид