Шимолий Корея АҚШга қарши жанг қилиш учун 800 минг аскар йиғганини айтди
Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореяни кескинликни кучайтираётганликда айблади.
Пхенян бир кунда тахминан 800 минг кишилик армия тўплаганини маълум қилди. Улар гўё АҚШга қарши курашишга тайёр.
«Ёшларнинг армияга боришга бўлган иштиёқи ортиб бораётгани ёш авлоднинг бебаҳо социалистик мамлакатимизни йўқ қилиш учун сўнгги саъй-ҳаракатларини амалга ошираётган уруш манякларини аёвсиз йўқ қилишга бўлган букилмас иродасининг намоёнидир», деб иқтибос келтирмоқда Reuters.
Пхеняннинг бу ҳақдаги баёноти 16 март куни АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий машғулотларига жавобан «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини учиргач янгради.
Шимолий Корея 16 март куни Корея ярим ороли ва Япония ўртасидаги денгизга қитъалараро баллистик ракетани учирди. Бу Жанубий Корея президенти ядро қуролига эга Шимолий Кореяга қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш учун Токиога учиб кетишидан бир неча соат олдин юз берди.
Шимолий Корея баллистик ракеталари БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари билан тақиқланган ва учирилиши Сеул, Вашингтон ва Токио ҳукуматлари томонидан қораланган.
Жанубий Корея ва АҚШ қуролли кучлари 13 мартда 11 кунлик қўшма «Озодлик қалқони 2023» ҳарбий машқларини бошлади. Ўз навбатида Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореяни ҳарбий машғулотлар туфайли кескинликни кучайтираётганликда айблади.
Пхенян «Озодлик қалқони» ҳарбий машғулотларини босқинчилик учун репетиция деб атади. 11 март куни Ким Чен Ин ҳарбийларга керак бўлса, «ҳақиқий уруш»нинг олдини олиш ва унга жавоб қайтариш учун машқларни кучайтиришни буюргани маълум бўлди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024