Ўзбекистон | 11:34 / 20.03.2023
6976
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Франция 15 йил олдин амал қилиш муддати тугаган битимни янгиламоқчи

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўринбосари, медиация бўйича бош делегат Даниел Агасински ўртасида онлайн-учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Мулоқотда Франциянинг Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органларининг тажрибасини ўрганиш, улар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Франция ҳуқуқ ҳимоячиси институти тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди. 2008 йил июнида Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида битимни амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли битимни янгилаш таклифи илгари сурилди.

Даниел Агасински ўз тажрибасини ўзбек ҳамкасблари билан бўлишишга тайёр эканлигини билдириб, келгусида ташрифлар алмашувини амалга ошириш, маълумот ва тажриба алмашиш таклифини берди.

Учрашув якунида яқин кунларда икки давлат омбудсманлари ўртасида навбатдаги учрашувни ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.

Мавзуга оид