08:44 / 22.03.2023
12869

Украина: Россия Одесса вилоятига ракета зарбалари берди

Россия Одесса вилоятига ракета ҳужуми уюштирди, деди Одесса вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Юрий Крук. 

Унинг сўзларига кўра, Россия кучларининг СУ-35 қирувчи самолётлари денгиздан ракеталарни учирди, ракеталарнинг бир қисми ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинди, «аммо зарба бўлди, натижада фуқаролик уйи қисман зарар кўрди». 

Жароҳат олганлар бор, бироқ дастлабки маълумотларга кўра, ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дея қўшимча қилди Крук.

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти (ISW) маълумотларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳужуми энг юқори даражага чиқиши арафасида. Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Донбассдаги ҳужум операциялари суръати секинлашди, бу Россия Қуролли кучларининг баҳорги ҳужуми яқин орада якунланишидан далолат бериши мумкин, дейди таҳлилчилар. 

Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида улар Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг Россия Донбассда кутилаётган кенг кўламли ҳужум ва Бахмутни тактик қўлга олишни якунлаш учун етарлича куч тўплай олмади, деб ҳисоблаган баёнотига эътибор қаратилган. 

Агар 300 000 россиялик ҳарбий хизматчилар ҳужумда ҳал қилувчи устунликни таъминлай олмаса, кейинги сафарбарлик тўлқинлари пайтида қўшимча кучларни жалб қилиш тубдан бошқача натижага олиб келиши даргумон, дея ишонч билдирган ISW экспертлари. 

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top