Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ММТВ «Ташаббусли бюджет» доирасида ўқитувчиларни овоз беришга ундаш ҳолатларини ўрганади
Ижтимоий тармоқларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Ташаббусли бюджет» доирасида ўқитувчиларни овоз беришга мажбурлаш ҳолатлари юз бераётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларни жиддий ўрганади. Бу ҳақда вазир Ҳилола Умарова хабар берди.
Унинг қайд қилишича, «Ташаббусли бюджет» порталига жойланаётган ижтимоий лойиҳалар орасида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини таъмирлаш ишлари ҳам етакчилик қилади. Бу жараёнда ўқитувчилар, ўқувчилар ҳатто ота-оналар ҳам ташаббус кўрсатиб, ўзи меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёки фарзанди таълим олаётган таълим даргоҳини обод қилиш учун овоз беришда шахсий ташаббус кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, Ҳилола Умарова ижтимоий тармоқларда тарқалаётган баъзи салбий ҳолатлар ҳақидаги хабарлар вазирлик томонидан ўрганилишини маълум қилди.
«Ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга беэътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалиб, улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда», дейилади хабарда.
Умарованинг таъкидлашича, «Вазирга мурожаат» порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаган. Шунингдек, президент қарорига кўра, педагогларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланади.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси фақат ташаббусга асосланади, бунда ҳеч кимни мажбурлашга йўл қўйилмайди!», деб қўшимча қилди Умарова.
Шу билан бирга, вазир ўқитувчиларни ушбу лойиҳа доирасида мажбурий овоз йиғишга жалб этиш ҳолатлари кузатилса, вазирликнинг ишонч телефонига қўнғироқ қилишини тавсия этди.
Мавзуга оид
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
15:32 / 25.05.2026