Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига баъзи товарларни олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланади — фармон
Аҳолининг харид қобилиятини мустаҳкамлаш, асосий турдаги озиқ-овқат ва истеъмол маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш, товарлар таъминотининг глобал занжирларини диверсификациялаш ҳамда инфляция даражасини жиловлаш мақсадида янги фармон имзоланди.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон имзоланди.
Фармон билан 2024 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини республика ҳудудига олиб киришда давлат назоратидан ўтказиш жараёнининг самарадорлигини ошириш ҳамда уни хавфни таҳлил қилиш тамойили асосида йўлга қўйиш ва импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган кундалик истеъмол товарлари рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш вазифаси юкланди.
Аввалроқ, президент раислигида ўтган йиғилишда аҳоли дастурхонининг тўкин-сочинлигини ўйлаб, йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилиши таъкидланган эди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
20:32 / 12.05.2026