Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таниқли блогер Иля Варламов Россияда хорижий агент деб эълон қилинди
Россия Адлия вазирлиги таниқли блогер, шаҳаршунос ва саёҳатчи Иля Варламовни «хорижий агент» деб эълон қилди.
«И.А.Варламов давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг сиёсати тўғрисида ишончсиз маълумот тарқатган, хорижий манбалардан ёрдам олган», дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
«Хорижий агент» — Россияда хориждан қўллаб-қувватланадиган ёки «чет эл таъсири» остида бўлган шахсларга бериладиган мақом. Қонунга кўра, «хорижий агент»лар Россия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиши ва ўз мақомини ОАВ ва Интернетдаги хабарларда кўрсатиши шарт.
Ушбу меъёрлар 2012 йилда, «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилгандан кейин пайдо бўлган. У халқаро ташкилотлар томонидан Россияда инсон ҳуқуқларини чекловчи қонун сифатида танқид қилинади.
Иля Варламов 2017 йилдан буён ижтимоий тармоқларда шаҳарсозлик, қулай инфратузилма ва сиёсатга бағишланган каналларни юритади. 2023 йил январ ҳолатига унинг обуначилари сони 4 миллиондан ошган. Кўрсатувлари 1,3 миллиард марта томоша қилинган.
Варламов дунёнинг кўплаб мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бўлиб, шаҳарсозлик, ободонлаштириш, инфратузилма муаммоларига бағишланган фото ва видео материалларни эълон қилган.
Жумладан, Ўзбекистоннинг катта шаҳарлари ҳокимларига биргаликда сайр қилиб, одамлар муаммоси билан қизиқиб кўришни таклиф қилгани, Самарқандга саёҳат қилгани, у ерда ош егани ҳақида материалларни эълон қилган.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025