Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Лукашенконинг президентлик самолётига қарши санкциялар жорий қилди
Шунингдек, Беларуснинг йирик компаниялари ҳам санкциялар остида қолди.
Фото: Anadolu Agency
АҚШ Молия вазирлиги Беларус президенти Александр Лукашенко томонидан фойдаланиладиган Boeing 737 самолётига нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилди.
«EW-001PA - бу Беларус ҳукуматига тегишли Boeing 737 самолёти. У АҚШ санкциясига учраган Беларус раҳбари Александр Григоревич Лукашенко томонидан президент самолёти сифатида фойдаланилади», дейилади Молия вазирлиги хабарида.
Лукашенко, АҚШ Молия вазирлигига кўра, ушбу ва бошқа «ҳашаматли» самолётлардан шахсий мақсадда, шунингдек, ўз оиласи ва ҳамроҳларининг бошқа аъзолари билан халқаро саёҳатлар учун фойдаланади, дейилади вазирлик хабарида.
Вазирликнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси ушбу Boeing 737 самолётини Лукашенко манфаатдор бўлган мулк сифатида баҳолаган.
Самолётдан ташқари, Қўшма Штатлар Беларуснинг БелАЗ ва МАЗ машинасозлик компанияларига, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкциялар киритди.
Мавзуга оид
22:54 / 27.04.2026
Ароқчи Путинга АҚШ билан музокараларга нима тўсқинлик қилаётганини айтди
08:51 / 27.04.2026
Трамп: эронликлар гаплашишни истаса, олдимизга келиши ёки қўнғироқ қилиши мумкин
11:09 / 26.04.2026
Яқин Шарқда ядровий мувозанат | “Геосиёсат”
10:40 / 26.04.2026