ISW: Россия Киевнинг эҳтимолий қарши ҳужуми бўйича ахборот майдонини тайёрламоқда
Россия ахборот майдонида нуфузли шахсларнинг Украинанинг эҳтимолий қарши ҳужуми ҳақидаги баёнотлари тобора кўпроқ янграмоқда. Америка урушни ўрганиш институти (Institute for the study of war, ISW) шу ҳолатга эътибор қаратди.
Хусусан, 24 март куни Россия Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев Киевнинг ҳужум операцияларига тайёрланаётганини маълум қилди. «Бизнинг бош штабимиз буни ҳисобга олиб, қарорларини тайёрламоқда», деди у давлат матбуотига берган интервьюсида.
Бир кун олдин, 23 март куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси эгаси Евгений Пригожин Украинанинг кенг кўламли қарши ҳужуми режалари ҳақида гапирганди.
Россия қўшинларининг баҳорги ҳужуми ўзининг энг юқори чўққисига чиққанга ўхшайди ва Россия ахборот майдони ҳам Россия операцияларининг секинлашишига, ҳам фронтда ташаббус Украинага қайтиши мумкинлигига муносабат билдирмоқда, дейди таҳлилчилар.
Россия ҳарбий қўмондонлиги янги ҳужум операцияларини бошлаш учун олдинги чизиққа катта миқдордаги кучларни юбориши керак, аммо Россия Федерациясида ҳозир бундай кучлар етарли миқдорда йўқ, деб таъкидлайди ISW.
Аввалроқ ISW Россиянинг Украинадаги ҳужуми энг юқори даражага чиқиши арафасида экани ҳақида маълум қилганди.
Сўнгги ҳафталарда Россиянинг Донбассдаги ҳужум операциялари суръати секинлашди, бу Россия Қуролли кучларининг баҳорги ҳужуми яқин орада якунланишидан далолат бериши мумкин, дейди таҳлилчилар.
Россиянинг Украинага қарши урушидаги вазиятнинг навбатдаги шарҳида улар Украина Қуролли кучлари Шарқий кучлари гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг Россия Донбассда кутилаётган кенг кўламли ҳужум ва Бахмутни тактик қўлга олишни якунлаш учун етарлича куч тўплай олмади, деб ҳисоблаган баёнотига эътибор қаратилган.
Агар 300 000 россиялик ҳарбий хизматчилар ҳужумда ҳал қилувчи устунликни таъминлай олмаса, кейинги сафарбарлик тўлқинлари пайтида қўшимча кучларни жалб қилиш тубдан бошқача натижага олиб келиши даргумон, дея ишонч билдирган ISW экспертлари.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024