Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕМБ Raiffeisen'га Россиядаги бизнеси туфайли босимни кучайтирди
Reuters маълумотларига кўра, ЕМБ Raiffeisen'ни Россияда банк фаолиятидан чиқиш режасини яратишга ундамоқда, аммо Россия бозоридан зудлик билан чиқиб кетишни талаб қилмаяпти.
Европа Марказий банки (ЕМБ) Австриянинг Raiffeisen Bank International (RBI) банк конгломератига Россиядаги бизнеси муносабати билан босимни кучайтирмоқда, деб хабар берди Reuters 24 март, жума куни бешта хабардор манбага таяниб.
Агентлик маълумотларига кўра, ЕМБ банкдан Россия бозоридан зудлик билан чиқиб кетишини талаб қилмаяпти, лекин банк бизнесидан чиқиш ва рискларни бошқариш режасини тузишни сўраяпти. Инсайдерлардан бири режа Москвадаги шуъба банкни сотиш ёки ёпишни ҳам ўз ичига олиши мумкинлигини таъкидлади. Айни пайтда, RBI ҳали ЕМБ сўровини бажармаган ва буни амалга ошириш ниятида эмас, дейди Reuters манбалари.
Вазиятни шарҳлар экан, Европа Марказий банки вакили Украинада кенг кўламли уруш бошланганидан сўнг, ЕМБ банклардан «Россиядаги бизнесни диққат билан кузатишда давом этишни ва уни иложи борича камайтириш ва қисқартиришни сўраганини» айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу барча муассасаларга тегишли.
Агентликнинг таъкидлашича, Россиянинг Украинага бостириб киришидан бир йил ўтгач ҳам, Raiffeisen юқори даромадли, аммо баҳсли бизнеси бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилмаган. Reuters сўровига жавобан, RBI вакили банкнинг ўтган йил давомида ушбу мавзу бўйича айтганларини яна бир бор таъкидлади: Россия бизнесини ривожлантиришнинг барча вариантлари, жумладан, яхшилаб ўйланган чиқиш йўли кўриб чиқилмоқда. «Позициямизни эълон қилганимизда, жараён бироз вақт олишини кутгандик. RBI раҳбарияти барча манфаатдор томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқишни тезлаштирмоқда», деди Австрия банки вакили. Шу муносабат билан у концерннинг яхлитлиги ва молиявий барқарорлигини сақлаш, шунингдек, банк фаолият юритаётган бозорларда ходимлар ва мижозлар олдидаги мажбуриятларга риоя қилишни устувор вазифа деб атади.
Аввалроқ Raiffeisen Bank International АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) томонидан текширилаётгани хабар қилинганди. Банк Reuters агентлигига январь ойида OFAC'дан «Россия ва Украина билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар нуқтайи назаридан RBI томонидан қўллаб-қувватланадиган тўловлар бизнеси ва тегишли жараёнларга аниқлик киритиш» сўрови олганини билдирди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025