Касаба уюшмалари 2030 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтариш ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олишни талаб қилмоқда.
Намойишчилар темирйўл вокзаллари, Париждаги Шарл де Голл аэропорти, нефтни қайта ишлаш заводлари ва портларни тўсиб қўйди.
Тезюрар ва минтақавий поездлар, Париж метроси ва бошқа йирик шаҳарлардаги жамоат транспорти тизимлари ишламай қолган. Парижнинг Орли аэропортида парвозларнинг 30 фоизга яқини бекор қилинган.
Kun.uz билан суҳбатда Францияда яшайдиган ўзбекистонлик Дониёр Рўзметов намойишлар кўлами ҳақида гапириб берди.
“Францияда намойишлар бўлиб туриши одатий ҳол. Чунки Франция анча сиёсийлашган жамият ҳисобланади. Норозилик ифодалари турли кўринишларда юз бермоқда: парламентда, кўчаларда ва иш ташлашлар орқали. Масалан, мактаблар, банклар ва бошқа соҳаларда ишлайдиган давлат хизматчилари; автобус ҳайдовчилари каби кундалик ҳаётда муҳим ўрин тутадиган одамлар иш ташлайди ва ҳаётни блоклаб қўйишади. Йўлларни тўсишади – ишга кетишингиз керак, аммо мактабдаги ўқитувчилар иш ташласа, ўша куни болани мактабга олиб бориб бўлмайди. Ўзингиз ҳам ишга кетолмай ўтирасиз. Қийинчиликларга дуч келасиз: автобусга чиқиб ишга боришингиз керак, аммо автобуслар юрмайди. Ҳукуматга бу норози одамларнинг босимидир”, – дейди Дониёр.
У одатда намойишларнинг легитимлигини йўқотишга уринадиган яширинча кучлар бўлиши, улар [намойишларга] аралашиб дўконларни бузиб, машиналарни ёқиб, намойишлар легитимлигини пасайтиришини таъкидлайди.
“Аммо ҳозирги вазиятда халқ ўз норозилигини шу кўринишда билдиряпти”, – дейди Франциядаги ҳамюртимиз.
Полиция намойишларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланяпти.
Ғарбий Нант, Ренн ва Лориен шаҳарларида маъмурий бинога ҳужум уюштирилган, полиция бўлими ҳовлисига ўт қўйилган ва деразалари синдирилган.
26 март куни Британия қироли Чарлз III тахта ўтирганидан буён илк марта Францияга бориши кутилганди. Аммо хавфсизлик нуқтаи назаридан бу ташриф қолдирилди. Чунки Франция касаба уюшмалари қиролнинг ташрифи вақтида кўпроқ иш ташлашлар ва норозилик намойишларини ўтказишга














