Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек-француз университети ташкил этилади
У фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади.
«Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбек-француз университети ташкил этилади, у фаолиятини Ўзбекистон қонунчилиги талаблари ҳамда Франция университетлари консорциуми тавсиялари асосида амалга оширади.
Университетда дастлабки босқичда магистратура, кейинчалик босқичма-босқич бакалавриат ва докторантурада кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Шунингдек, Университетга кириш учун тайёрлов курси жорий этилади.
Таълим жараёни мақсадли давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Битирувчиларга Университет дипломи ва (ёки) Франция Республикасида аккредитациядан ўтган таълим дастурлари бўйича консорциум таркибига кирган тегишли Франция университетининг дипломи берилади.
Бунда битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026