Тошкентга “King Long” русумли 10 та “гармошка” автобус олиб келинди
Пойтахтга Хитойдан “Yutong” ҳамда “King Long” русумли жами 62 та автобус олиб келинди. Ҳозирда мазкур транспортлар магистрал йўналишларда синаб кўрилмоқда.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизматининг Kun.uzʼга маълум қилишича, 26 март куни Тошкентга Хитойнинг “Yutong Bus Co Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 52 та 12 метрли автобус олиб келинди. Қайд этилишича, уларнинг 33 таси электрда, 19 таси эса газда ҳаракатланади.
Шунингдек, худди шу куннинг ўзида “Xiamen King Long United Automotive Industry Co. Ltd” компаниясининг табиий газда ишлайдиган 10 та 18 метрли “гармошка” автобуси ҳам келтирилди. Ҳозирда “гармошка”лар магистрал йўлларда синаб кўрилмоқда.
Таъкидланишича, автобуслар ҳақиқатан ҳам Тошкент кўчаларида бемалол ҳаракатланса, уларни йўналишларга тақсимлаш бошланади. Аммо ҳозирча бу муддат маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 18 метрли 200 дона ҳамда 12 метрли 800 дона автобус март-апрел ойларида етказиб берилиши айтилганди. Мартнинг охиригача 12 метрли автобусларнинг 160 таси олиб келиниши эълон қилинган.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024