Жаҳон | 23:36 / 27.03.2023
13435
1 дақиқада ўқилади

Нэшвиллдаги бошланғич мактабда содир бўлган отишмада 6 киши ҳалок бўлди 

Мактабга ўсмир қиз ҳужум қилган, у полиция томонидан ўлдирилган. 

Фото: @MNPDNASHVILLE

АҚШ Теннесси штатининг Нэшвилл шаҳрида хусусий бошланғич христиан мактабига қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда камида уч бола ва уч катта инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News хабар берди. 

Шаҳар полиция бошқармаси ижтимоий тармоқларда қурол ишлатилгани ва отишма содир этганликда гумон қилинган шахс ўлдирилганини маълум қилди. CNN нашрининг таъкидлашича, бу ўсмир қиз бўлиб, унда камида иккита милтиқ ва битта тўппонча бўлган. У мактаб биноси ичида полиция томонидан отиб ташланган. 

Шаҳар ўт ўчириш бошқармаси 200 га яқин бола таълим оладиган мактабда кўплаб жароҳатланганлар борлигини маълум қилмоқда. 

Мактабга уюштирилган ҳужум сабаблари маълум эмас. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид