Исроилда суд ислоҳоти норозилик намойишлари туфайли тўхтатилди
Бош вазир Бенямин Нетаняху Исроилда оммавий норозиликларга сабаб бўлган мунозарали суд ислоҳоти кечиктирилишини маълум қилди.
Исроилда бир неча ҳафта давом этган оммавий норозилик намойишларидан сўнг, бош вазир Бенямин Нетаняху мунозарали суд-ҳуқуқ ислоҳотини вақтинчалик тўхтатганини эълон қилди. «Мен ушбу йиғилишда иккинчи ва учинчи ўқишни тўхтатишга қарор қилдим», деди Нетаняху 27 март, душанба куни Қуддусда. Шундай қилиб, қонун лойиҳаси апрель ойининг охиридан кечиктирмай парламентда овоз беришга киритилади.
Аввалроқ мамлакат миллий хавфсизлик вазирлиги вакили идора бошлиғи Итамар Бен-Гвир бош вазир Бенямин Нетаняху билан ислоҳотни июль ойи охиридаги парламент танаффуси охиригача кечиктириш бўйича келишувга эришганини маълум қилганди. Бунинг эвазига вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ўта ўнг қанотда бўлган Бен-Гвир бошчилигидаги «миллий гвардия» тузилади.
Суд-ҳуқуқ ислоҳоти вазирлар маҳкамасининг Олий суд судьяларини тайинлаш бўйича ваколатларини кенгайтириши ва ушбу суд органининг ваколатларини чеклаши керак эди. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ҳукумат амалда судьяларни тайинлаш устидан тўлиқ назоратга эга бўларди. 20 февраль куни Исроил парламенти қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.
Исроилда 27 мартдан бошлаб «Миллий фалажлик ҳафтаси» эълон қилинди - танқидчилар демократияга тажовуз деб баҳолаган ислоҳотларга қарши қатор намойишлар ва иш ташлашлар ҳақида маълумот берилди. Акцияга йирик касалхоналар қўшила бошлади.
Бош вазир мудофаа вазири Йоав Галантни лавозимидан озод қилди. 25 март куни у мамлакат ҳукуматини миллий хавфсизликни сақлаш мақсадида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини тўхтатишга чақирди. «Мамлакат ичидаги бўлиниш Исроил мудофаа кучлари ва тузилмаларига чуқур кириб борди, бу Исроил хавфсизлигига аниқ ва жиддий таҳдид. Мен бунга йўл қўймайман», деди у. The Jerusalem Post нашрининг ёзишича, шундан сўнг Нетаняху Галантни ўз хонасига чақиртирган ва шахсан унга «ишонч йўқолгани ҳақида» айтган.
Исроилда оммавий норозилик намойишлари январь ойи ўрталаридан бери давом этмоқда.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024