Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой 2030 йилгача 6G тармоғини ишга туширади
6G тармоғининг маълумотлар узатиш тезлиги 100 Гбит/с дан 1 Тбит/с гача бўлиши кутилмоқда.
Хитойнинг China Unicom уяли алоқа оператори мамлакатда 6G тармоғини ишга тушириш санасини эълон қилди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
«Хитой тараққиёт форумида» сўзга чиққан ижрочи директор Лю Лихонг Unicom компанияси 2025 йилда 6G тармоғини синовдан ўтказишни бошлашини айтди. Технологияни тижорий ишга тушириш 2030 йилга режалаштирилган. Лихонг сўзларига кўра, корпорация муҳандислари олтинчи авлод алоқа стандартини 2019 йилда ишлаб чиқишни бошлаган.
China Unicom топ-менежерининг сўзларига кўра, Хитой 5G технологиясини қўллаш бўйича дунёда етакчи ҳисобланади. Хитой саноат ва ахборот технологиялари вазири Цзин Чжуанлун мамлакатнинг смартфонлар бозори дунёдаги энг йирик бозор эканлигини, бу эса 6G ривожланишига туртки бўлишини айтди.
Хитой телекоммуникация саноати иштирокчилари янги стандартни ишлаб чиқишга Қўшма Штатлар билан зиддиятлар тўсқинлик қилиши мумкинлигини таъкидладилар. АҚШ санкциялари туфайли Huawei ва ZTE компаниялари баъзи яримўтказгичлардан фойдалана олмаяпти. Ушбу яримўтказгичлар смартфонлар ва баъзи техникаларни ишлаб чиқариш учун зарур ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, 6G тармоғининг маълумотлар узатиш тезлиги 100 Гбит/с дан 1 Тбит/с гача бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
22:16 / 11.06.2026
Роутерни қанчалик тез-тез қайта ишга тушириш керак: кўпчилик унутадиган қоида
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026