Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхоналарда 81 та бахтсиз ҳодиса юз бериб, 28 та ҳолат ўлим билан тугаган
2022 йилда Саноат хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги корхона ва ташкилотларда 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилган, 28 та ҳолатда оқибат ўлим билан тугаган. Бу ҳақда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.
2022 йил давомида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ходимлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда саноат радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича 3 мингдан зиёд давлат назорати, 8 минг 400 дан ортиқ назорат-профилактика тадбирлари ўтказилди. Натижада саноат, радиация хавфсизлиги талаблари ва ерости бойликларидан фойдаланиш соҳасида 53 мингдан ортиқ қоидабузилиш ҳолати аниқланди.
32 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди. 3 мингга яқин муҳандис-техник ва раҳбар ходимга нисбатан 2 млрд 193 млн сўм жарима миқдорида маъмурий жазо чоралари қўлланди.
Назорат остидаги корхона ва ташкилотларда ўтган 2022 йил давомида умумий 81 та бахтсиз ҳодисага йўл қўйилиб, булардан 28 та ҳодиса оқибати ўлим билан тугаган, 5 таси гуруҳий ва 48 ҳолатда инсонлар турли даражада тан жароҳатлари олган.
Рўй берган бахтсиз ҳодисалар таҳлил шуни кўрсатдики, уларнинг асосий келиб чиқиш сабаблари 60 фоиздан ортиқ ҳолатда ташкилий сабаблардир, яъни - ишлаб чиқаришда ишларнинг тўғри ташкил этилмаганлиги ва саноат хавфсизлиги соҳасида ходимлар малакасининг етишмаслиги, техник ва технологик жараёнларда ишлаб чиқариш интизомининг пастлиги, ҳамда эҳтиётсизлик ёки таваккалчиликка йўл қўйишлар.
Мавзуга оид
11:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон ва Финландия саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлайди
21:26 / 29.10.2024
КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг хавфсизлиги кучайтирилди – ОАВ
18:24 / 12.09.2024
Ўзбекистон ва Туркия ТИВ, ИИВ ва хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашув ўтказди
12:28 / 10.09.2024