Финландиянинг НАТО таркибига кириш аризаси барча аъзо давлатлар томонидан маъқулланди
Буни амалга оширган сўнгги давлат Туркия бўлди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат парламентини Финландиянинг НАТОга кириш ҳақидаги аризасини ратификация қилиш ҳақидаги қарорини маъқуллади.
Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Республика парламенти тегишли баённомани 31 март куни тасдиқлаган эди.
Финландия 2022 йил май ойида Швеция билан иттифоққа қўшилиш учун ариза топширган. Мамлакатларнинг иттифоққа аъзолиги фақат Туркия томонидан ратификация қилинмаган эди.
НАТО етакчилари 2022 йил 29 июнь куни Мадридда бўлиб ўтган саммитда Финландия ва Швецияни альянсга аъзо бўлишга расман таклиф қилди. Дастлаб Туркия бу давлатларнинг НАТОга қўшилишига қарши чиққан ягона мамлакат бўлди. Бунга Стокҳолмдаги Туркия элчихонаси олдида намойишчилар Қуръон нусхасини ёқиб юборган норозилик акцияси сабаб бўлган.
Намойиш ташкилотчиси даниялик-швед, ўта ўнгчи сиёсатчи Расмус Палудан эди. Анқара бундай ҳаракатларни қаттиқ танқид қилди. Швеция Бош вазири Улф Кристерссон бу ҳаракатни мусулмонларга нисбатан ҳурматсизлик деб атади.
Ҳозирги вақтда НАТОга 30 та давлат аъзо ҳисобланади.
Мавзуга оид
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024
IISS: Европадаги НАТО давлатлари АҚШга таянишда давом этмоқда
07:47 / 09.11.2024
КХДРнинг урушдаги иштироки: НАТО Украинага янги ёрдам ваъда қилмоқда
18:36 / 08.11.2024