Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони умра зиёратчиларига катта миқдорда нақд пул олиб юрмасликни тавсия қилди
Шунингдек, фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Фото: AFP
Саудия Арабистони ҳукумати умра зиёратчиларига катта миқдорда нақд пул ва қимматбаҳо буюмлар олиб келмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда Al Arabiya ёзди.
Ҳаж ва Умра вазирлиги хабарида Саудия Арабистонига кетаётган зиёратчиларга олтин қуймалари, қимматбаҳо тошлар ва умуман қимматбаҳо металлар олиб келмаслик ва 16 минг доллардан (60 минг риёл) кўп бўлмаган нақд пул олиб юриш тавсия қилинди.
Шунингдек, расмийлар зиёратчиларни банк иловаларини расмий веб-сайтлардан юклаб олиш, банк ҳисоб рақами маълумотларини ошкор қилмаслик ёки номаълум шахсларга пул ўтказмаслик, номаълум манбалардан келган SMS хабарларга эътибор бермасликка чақирди.
Агар зиёратчилар фирибгарларга йўлиқса ёки уларнинг қурбони бўлса, бу ҳақда вазирлик ёки тегишли идораларга хабар бериш тавсия этилди.
Март ойи бошида вазирлик одамлар оқимини камайтириш ҳамда зиёратчиларга қулай бўлиши учун мусулмонларни Рамазон ойида фақат бир марта Умра зиёратига боришга чақирган эди.
Умра - Маккага исломий зиёрат бўлиб, ҳаждан ташқари йилнинг исталган вақтида амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:53 / 27.01.2026
Саудия Арабистони улкан Mukaab куби лойиҳасини музлатиб қўйди – ОАВ
14:20 / 24.01.2026
Ўзбекистонда Саудия Арабистонининг янги элчиси иш бошлади
18:39 / 16.01.2026
Саудия Арабистонида кекса эркак вафот этди, оиласи унинг 142 ёшда эканини даъво қилмоқда
20:57 / 15.01.2026