Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги божхона постида тирбандликлар кузатиляпти
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги "Ғишткўприк" божхона постида тирбандликлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегарасида Ўзбекистоннинг “Ғишткўприк”, “С.Нажимов” ва “Навоий”, Қозоғистоннинг “Казыгурт”, “Атамекен” ва “Қоплонбек” чегара божхона постларида қурилиш-бунёдкорлик ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда.
2022 йил 1 декабрдан “Навоий” (Ўзбекистон) – “Қоплонбек” (Қозоғистон) чегара божхона постларида юк ва енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати, 2023 йил 15 февралдан Қозоғистонга чиқиш йўналишида “С.Нажимов” (Ўзбекистон) – “Казыгурт” (Қозоғистон), “Сирдарё” (Ўзбекистон) – “Атамакен” (Қозоғистон) ўтказиш пунктларида енгил автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракати вақтинча чекланган.
“Натижада, аксарият фуқаролар ва енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари "Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали ҳаракатланмоқда ва тирбандликлар кузатилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.
Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур йўналишда “Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон) чегара божхона пости тун-у кун фаолият кўрсатмоқда.
“Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон), “Оқолтин” (Ўзбекистон) – “Целинный” (Қозоғистон) чегара ўтказиш пунктлари орқали куннинг ёруғ вақтида енгил автотранспорт воситаларида ҳамда пиёда ҳолда ҳаракатланиш мумкин.
"Ғишткўприк" (Ўзбекистон) – “Жибек Йўли” (Қозоғистон) чегара божхона постлари орқали эса пиёдаларнинг ҳаракатланиши тавсия қилинган.
Мавзуга оид
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
09:07 / 25.05.2026
Ўзбекистонликлар энг кўп Қозоғистон ва Россияга кўчиб кетмоқда
12:39 / 23.05.2026
Қозоғистонда мактаб битирув кечаларини ресторан ва кафеларда ўтказиш тақиқланди
22:20 / 22.05.2026