Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Миср Порт-Саидда қўшма саноат кооперацияси марказини ташкил этмоқчи
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Миср савдо ва саноат вазири Аҳмад Солиҳ билан видеоконференция тарзида учрашув ўтказди.
Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва саноат соҳаларида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган музокаралар ўтказилди.
Суҳбат чоғида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, Порт-Саид шаҳрида тўқимачилик, чарм ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон корхоналарини жойлаштириш учун қўшма саноат кооперацияси ва дистрибуция марказини ташкил этиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Миср томони лойиҳаларни ўз вақтида самарали амалга оширишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.
Савдо-саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Икки мамлакат ўртасида Саноат кооперацияси ва савдони ривожлантириш дастурини, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни келишиш ва тасдиқлашни тезлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишилди.
Икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ўртасида қўшма ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш ва жорий йил ёзида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши доирасида Тошкент шаҳрида унинг биринчи йиғилишини ўтказиш масалалари келишиб олинди.
Мавзуга оид
22:30 / 16.04.2026
Саудия, БАА, Миср. Эрон урушига уч хил ёндашув
10:43 / 19.03.2026
Мисрнинг юзга яқин дори воситаси Ўзбекистонда маҳаллийлаштирилади
11:40 / 06.03.2026
Ўзбекистон ва Миср гепатит C учун дори воситалари ишлаб чиқаради
10:21 / 26.02.2026