Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп судланган бўлса ҳам, АҚШ президентлигига номзодини қўйиши мумкин — ОАВ
5 май куни Трампга жиноят иши доирасида ёзма равишда айблов эълон қилиниши керак.
Фото: AP Photo/Evan Vucci
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп шу йилнинг 5 май куни бўлиб ўтадиган суд маҳкамасида айблов хулосасини олиши мумкин.
The Washington Post газетасининг Трамп маслаҳатчиларига таяниб ёзишича, ушбу жиноий айблов 76 ёшли сиёсатчининг АҚШ президентлигига номзодини қўйиш истагига тўсқинлик қила олмайди. Қолаверса, маслаҳатчиларининг фикрича, бу унинг президентлик учун курашда ғалаба қозонишига ёрдам бериши мумкин.
Аввало Трамп жиноятда расман ёзма равишда айбланиши керак, бу ҳали амалга оширилмади. Норасмий маълумотларга кўра, сиёсатчи 2016 йилги сайлов олдидан порнографик актриса Сторми Дэниелсга (ҳақиқий исми Стефани Клиффордс) 130 минг доллар тўлаган. Трамп Стефанига адвокати орқали ўзининг «интим учрашуви»ни яшириш учун пул берган. Бироқ тергов бу тўлов «сукут» учун эмас, шунчаки сайлов кампаниясига киритилган сармоя, деб ҳисобламоқда.
Трамп, қонунга кўра, жиноят учун жазоланган тақдирда ҳам 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этиши мумкин бўлади. Шу пайтгача асосий партияларнинг ҳеч бир номзоди бунга уринмаган.
Трампнинг маслаҳатчилари бу суд жараёнини собиқ президентни янада оммалаштириш ва шу тариқа таниқли сиёсатчининг рейтингини ошириш имконияти сифатида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Трамп гўёки порноактриса Дэниелс билан 2006 йилда гольф турнири вақтида танишган. Кейин унга интим хизматлари учун пул тўлаган. 2016 йил октябрь ойида АҚШ прокуратураси Трамп ўз маъшуқасига бўлган воқеани ошкор этмаслик учун 130 минг доллар тўлаганини аниқлади, бироқ терговга кўра, Трамп пул ўтказмасини сайлов кампаниясини молиялаштириш учун амалга оширган.
Энди Трамп ўз айбини инкор этмоқда ва Жо Байденнинг жамоаси ўзига панд бермоқчи деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
09:52
Трамп Ҳўрмуз бўғозидаги «Озодлик лойиҳаси» тўхтатилишини маълум қилди
08:28
АҚШ Ҳўрмуз бўғози бўйича янги резолюция лойиҳасини тақдим этди
22:40 / 05.05.2026
АҚШ президенти Эронга курашни давом эттиришдан воз кечишни маслаҳат берди
13:42 / 05.05.2026