Жаҳон | 15:21 / 05.04.2023
20886
6 дақиқада ўқилади

Бахмутдаги «Да Винчи бўрилари» ва Запорижжя областига тушган авиабомба. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 405-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Петербургдаги портлашга алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган Даря Трепова икки ой муддатга — 2 июнга қадар ҳибс қилинди. Кафедаги портлаш оқибатида «военкор» Владлен Татарский ҳалок бўлиб, яна 33 киши яраланган.
  • Бу портлаш учун жавобгарликни «Миллий республика армияси» ўз зиммасига олди. «Бу акцияни биз мустақил тарзда тайёрладик ва амалга оширдик, бизда ҳеч қандай алоқалар йўқ ва ҳеч қандай хорижий тузилмалардан ёки махсус хизматлардан ёрдам олмаганмиз», — дейилган ташкилот баёнотида.
  • Нижний Тагилда ФХХ мудофаа-саноат комплекси корхонасида ишловчи эр ва хотинни Украина фойдасига жосуслик қилишда айблаб қўлга олди. Улар «давлатга хиёнат»да айбланмоқда.
  • АҚШ Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
  • Россия қўшини 4 апрелга ўтар кечаси Одесса областига Shahed камикадзе дронлари билан ҳужум қилди. Одесса ҳарбий маъмуриятига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими 17 дрондан 14 тасини уриб туширган.

Кун кадри. Часив Ярдаги украин аскари

Часив Ярдаги украиналик жангчи зирҳли транспортёр люкидан бош чиқариб турибди — бу шаҳар Донецк областининг Бахмут шаҳридан 13 километр ғарбда жойлашган.
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Бахмутда украинларнинг «Волки Да Винчи» батальони жангчилари

«Волки Да Винчи» (Да Винчи бўрилари) — Украина ҚК қуруқлик қўшинлари 1-алоҳида механизациялашган батальони бўлиб, 2014 йилда штурмчи рота сифатида ташкил топганди. Батальон бундай номни ўз командири —  «Да Винчи» лақабли кўнгилли Дмитро Коцюбайло шарафига олган, The New York Times нашрининг 2021 йилдаги мақоласида ёзилишича, у Авдийивкадаги офисида қўлга ўргатилган бўри сақлаган. 2021 йилда Коцюбайло ҳаётлигида Украина Қаҳрамони унвонини олган илк кўнгилли бўлганди.

Коцюбайло 7 март куни Бахмут учун жанглар чоғида ҳалок бўлди. Унинг ўлимига муносабат билдирар экан, Володимир Зеленский «Да Винчи»ни «жасорат рамзи бўлган инсон» деб атади. Украинанинг NV нашри ёзишича, жангчининг Киевдаги дафн маросимига минглаб кишилар келган, улар қаторида Украина президентидан ташқари Финландия бош вазири Санна Марин, Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ҳамда мудофаа вазири Олексий Резников бор эди. Коцюбайлонинг ўлимидан кейин батальонга ким раҳбарлик қилаётгани маълум эмас.

«Волки Да Винчи» жангчилари Бахмутни қандай ҳимоя қилаётгани қуйидаги суратларда.

«Волки Да Винчи» батальони жангчилари снарядларни кўздан кечирмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Волки Да Винчи» Бахмут атрофидаги позициясидан ўт очмоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ҳорливка яқинидаги Нью-Йорк қишлоғи атрофида украин позициялари

Нью-Йорк посёлкаси (2021 йилга қадар Новгородское деб аталган) фронтбўйи шаҳар ҳисобланган, россиялик ҳарбийлар 2014 йилдаёқ эгаллаб олган Ҳорливка шаҳридан тахминан 30 километр масофада жойлашган. Нью-Йоркнинг ўзи Украина армияси назоратида — ва РФ армияси томонидан мунтазам равишда ўққа тутилади.

Украина ҚКнинг 24-алоҳида механизациялашган бригадасининг «Юзик» лақабли жангчиси Нью-Йорк яқинидаги окоплар бўйлаб ҳаракатланмоқда
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA
Нью-Йорк атрофидаги окопда қуролдоши билан бирга турган «Юзик»
Kai Pfaffenbach / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя областидаги авиабомба

Запорижжя шаҳридан тахминан 50 километр жануби-шарқда жойлашган Преображенка қишлоғида россияликларнинг портламай қолган ФАБ-500 авиабомбасини кўздан кечираётган қутқарувчилар. Преображенка сўнгги бор 9 март куни ўққа тутилди, ўшанда тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлганди.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар авиабомбани зарарсизлантириш учун аҳоли яшаш ҳудудидан олиб кетишмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Ўлдирилган «военкор» Владлен Татарский Донецкдаги билбордда 

Татарский 2 апрел куни кечқурун Петербургдаги Street Food Bar № 1 кафесида (аввал у Евгений Пригожинга тегишли бўлган) ўтказилган «ижодий кечаси»да ҳалок бўлди. Тергов маълумотига кўра, тадбир чоғида гипсдан ишланган бюст ичига ўрнатилган қўлбола бомба портлаган. Уни Татарскийга кечага ташриф буюрган мухлислардан бири топширганди. Гумонланувчи Даря Треповани 3 апрел куни қўлга олишди. Россия ҳукумати бу ҳодисани теракт деб баҳолаган ва у Украина махсус хизматлари томонидан «Коррупцияга қарши кураш фондига алоқадор шахсларни жалб этган ҳолда» режалаштирилган. Украина томони ва фонд вакиллари буни инкор этган. Портлаш учун жавобгарликни «Миллий республика армияси» ўз зиммасига олди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид