Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангарон туманида ғишт заводини аукциондан арзон нархда олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Оҳангарон туманида 8 гектарли ғишт заводини аукциондан арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.П ва С.Н. Оҳангарон туманида 8 гектар ер майдонида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини фуқаро Ф.Ш.га танишлари ёрдамида 200 000 АҚШ доллари эвазига аукцион орқали арзон нархларда ютиб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:45 / 22.06.2026
Ўзбекистонда одамсимон роботлар ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бошланди
21:16 / 15.06.2026
Оҳангаронда ИИБ ходимлари пичоқланди
23:27 / 29.04.2026
Оҳангарондаги 14 ёшли қиз билан боғлиқ ҳолат Болалар омбудсмани назоратига олинди
21:30 / 24.04.2026