Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида заводини аукционда арзон нархга олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 8 гектарли ғишт заводини аукциондан арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИВ коррупцияга қарши курашиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Н.П ва С.Н. Оҳангарон туманида 8 гектар ер майдонида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводини фуқаро Ф.Ш.га танишлари ёрдамида 200 минг доллар эвазига аукцион орқали арзон нархларда ютиб олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:51 / 07.07.2026
“Мисқоллаб яратилган Тошкент брендини йўқотиб қўйишимиз мумкин” – иссиқхоначи муқобил ечимлар ҳақида
12:04 / 06.07.2026
Катта Чимён тоғида оёғи лат еган фуқаро қутқариб қолинди
19:49 / 02.07.2026
Тошкент вилоятида иссиқхоналарни демонтаж қилиш бошланди
11:20 / 22.06.2026