Жаҳон | 20:32 / 10.04.2023
8516
1 дақиқада ўқилади

Туркия дунёдаги илк дрон ташувчи кемасини фойдаланишга топширди 

У 10 та вертолёт ва 11 та дронни сиғдира олади. 

Фото: Erdoğan Dijital Medya

Туркия дунёдаги биринчи TCG Anadolu жанговар учувчисиз самолёт ташувчи кемасини фойдаланишга топширди. 

10 апрель куни президент Ражаб Тоййиб Эрдўған дрон ташувчи кемани қуролли кучларга топшириш маросимида иштирок этди. 

Кема кўп қиррали хусусиятга эга ва енгил самолёт ташувчи вазифасини ҳам бажариши мумкин. У 10 та вертолёт ва 11 та дронни сиғдира олади, ангар сиғими — 19 та вертолёт ва 30 та дрон. 

TCG Anadolu дрон ташувчисида Baykar Makina - Bayraktar TB3 ва Kızılelma дронлари, шунингдек, жанговар AH-1W Super Cobra вертолёти жойлаштирилган.

Кема 2019 йилда ишга туширилган ва қабул синовлари 2022 йил ёзида якунланган. 

Мавзуга оид