Жаҳон | 15:03 / 10.04.2023
20337
6 дақиқада ўқилади
Запорижжя яна ўққа тутилди, Россия ракетаси уйни яксон қилган. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 410-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Запорижжяни ўққа тутди. 11 ёшли қиз ва унинг отаси ҳалок бўлган.
- Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи вакили Сергей Череватийнинг хабар қилишича, «Вагнер» ХҲКнинг йўқотишлари туфайли Россия Бахмут йўналишига мунтазам армия қисмларини юборишга мажбур бўлмоқда. Унинг сўзларига кўра, Бахмут учун жангларда ХҲК «фақат ҳалок бўлганлар ҳисобланганда» кунига ўртача юз киши йўқотмоқда. Россия томони бу маълумотга муносабат билдирмаган.
- The Washington Post нашри Пентагоннинг сиздирилган махфий маълумотларига таяниб хабар беришича, «Вагнер» ХҲК Мали ва Украинадаги «ҳаракатлар» учун Туркиядан қурол сотиб олишга ҳаракат қилган. Маълум қилинишича, хусусий ҳарбий компания вакиллари Туркияда «айрим суҳбатдошлар билан учрашган», Малининг муваққат президенти Ассими Гоита эса гўёки унинг мамлакати «Вагнер» ХҲК учун Туркиядан қурол сотиб олишга тайёрлигини тасдиқлаган. Бу музокаралар нима билан якунлангани ва бу ҳақда Туркия ҳукумати ниманидир билиши аниқ эмас. Туркия ҳукумати матбуот хизмати ва Малининг Вашингтондаги элчихонаси журналистларга изоҳ беришдан бош тортган.
- Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) ўзининг кунлик ҳисоботида хабар беришича, Россиянинг Украинадаги юриши суръати бутун фронт бўйлаб пасайган. Экспертлар ёзишича, Россия кучлари ўзининг юриш қилиш имкониятлари пасайганини артиллерия орқали ёпишга уринмоқда – бу жанг майдонида унинг қўлланиши динамикасида ҳам сезилади, аммо Россияда ўқ-дорилар етишмовчилиги якунда «РФ Қуролли кучларининг заиф томонлари ўртасида мувозанатни топишда давом этиш қобилиятига путур етказади».
- Твер областида «Свобода России» легионига аъзо бўлишга уринишда айбланган Сергей Колин мажбурий даволанишга юборилди. Тергов версиясига кўра, Колин телеграм ва ютуб орқали (унинг Kupala TV канали бўлган) «махсус ҳарбий амалиёт ўтказилиши вақтида Украина томонини қўллаб-қувватлашини айтган», «РФ фуқароларига душманлигини билдирган», шунингдек «давом этаётган махсус ҳарбий амалиёти билан боғлиқ равишда РФ раҳбарияти ва ҳукуматига нисбатан салбий муносабатини билдирган».
Кун кадри. Отишмалар вақти ертўлага яширинган буви ва набира
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари
9 апрелга ўтар кечаси Россия қўшини Запорижжяни ўққа тутди. Украина ФВДХ маълумотига кўра, ракеталарнинг иккитаси шаҳардаги хусусий секторга келиб тушган, икки киши ҳалок бўлган — 50 ёшли ота ва унинг 11 ёшли қизи. Она харобалар остидан чиқариб олинган, оиланинг катта қизи меҳмонда бўлган ва омон қолган.
Украина қуролли кучларининг Донецк областидаги позициялари
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024