Жаҳон | 19:23 / 11.04.2023
11155
2 дақиқада ўқилади

Кувайтда сунъий интеллект ёрдамида яратилган янгиликлар бошловчиси пайдо бўлди

Виртуал бошловчи янгиликларни соф араб тилида ўқиб беради.

Фото: Reuters

Kuwait News ахборот агентлиги сунъий интеллект ёрдамида яратилган, онлайн хабарларни ўқиш учун мўлжалланган виртуал бошловчини тақдим этди.

Виртуал тақдимотчи Фиддоҳ деб номланган, у фойдаланувчиларга янгиликларни тинглашни таклиф қилади.

«Мен Фиддоҳман, Кувайтдаги биринчи бошловчи, Kuwait News учун ишлайман. Қайси янгиликларни афзал кўрасиз? Фикрингизни эшитайлик», дейди у соф араб тилида.

Фиддоҳ оқ танли, сариқ сочли аёл бўлиб, кўп сонли чет элликлар яшайдиган мамлакатнинг кўп миллатли аҳолисини, унинг исми эса кумуш металл маъносини англатади. Уни ҳақиқий инсондан ажратиш жуда қийин.

Нашр ва веб-сайт бош муҳаррири ўринбосари Абдулла Бофтейннинг айтишича, бу амалиёт сунъий интеллектнинг «янги ва инновацион контент»ни тақдим этиш салоҳиятини синаб кўришдир.

Kuwait Times 1961 йилда Форс кўрфази минтақасида инглиз тилидаги биринчи кундалик нашр сифатида ташкил этилган. 2022 йилда нашр Kuwait News билан бирлашди.

Мавзуга оид