Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоят марказларида кеча-ю кундуз ишлайдиган «Ёшлар сайилгоҳлари» ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтяпти.
Маълум қилинишича, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича янги тизим бўлади.
Чет тилини ўқитишга эътибор туфайли хусусий тил марказлари сони 6 мингдан ортди. Бугунги кунда 1,5 миллион ёшларимиз бўш вақтини чет тилини ўрганишга бағишламоқда.
Лекин шу билан бирга, яқинда 100 минг нафар ёшлар ўртасида ўтказилган сўровномада ёшлар футбол, волейбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт турлари билан шуғулланишга қизиқиши, бўш вақтини киберспорт билан ўтказишини, китобхонлик, мусиқа, рақс, караоке, театр ва кино бўйича инфратузилмага эҳтиёж борлигини айтган, оилавий айланиш учун хиёбон ва сайилгоҳлар ташкил этилишини сўраган.
Шу муносабат билан вилоят марказларида, кейинчалик туманларда бутун ҳафта кеча-ю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари”ни ташкил этиш топширилди.
Бу жойларда киберспорт, спорт ва интеллектуал ўйингоҳлар, караоке клублари, театр, мода подиумлари, бук-кафе, коворкинглар ва бошқа кўнгилочар жойлар ташкил этилиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Истироҳат боғлари, хиёбонларда ижодий ва кино кечалари, рақслар, дискотекалар, викториналар, “Қувноқлар ва зукколар” ва бошқа билимга чорлайдиган ва кўнгилочар, томошабинлар талабига мос тадбирларни йўлга қўйиш топширилди.
Мавзуга оид
20:52 / 15.07.2026
Президент 2030 йилгача 1,5 минг раҳбар кадр захирасини шакллантиришни буюрди
17:37 / 15.07.2026
Тадбиркорларга Беларусдаги шериклар билан қўшма ташаббусларни бошлаш вазифаси юклатилди
20:15 / 13.07.2026
Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади
18:19 / 13.07.2026