Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилди
Бугун Самарқандда Ўзбекистон ва Россия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жаноби Олийлари каби тажрибали дипломат билан танишганимдан ғоят мамнунман, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Twitter’даги саҳифасида. – Биз самарали учрашув ўтказдик. Кун тартибимиз барча соҳаларни қамраб олди. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо алоқалари товар айланмасининг 64 фоизини ташкил қилган қўшилган қийматга эга маҳсулотлар билан энг юқори суръатларни кўрсатмоқда. Ўзбекистондаги сармоядорлар рўйхатида Россия 28 миллиард долларлик лойиҳалар портфели билан етакчилик қилмоқда».
Россия ТИВ раҳбари Афғонистонга қўшни мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг тўртинчи учрашувида, шунингдек, 14 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида ҳамда Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.