Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда РФ бюджетига солиқ тўлаган россияликларнинг банк ҳисоби ёпилади
Россияликлар агар Россия бюджетига солиқ тўласа, Швейцариядаги ҳисоблари ёпилиши ҳақида огоҳлантирила бошланди. Экспертларнинг фикрича, банклар Швейцария ҳукумати босими остида шундай йўл тутмоқда.
Швейцария банклари россиялик мижозларни Россия бюджетига солиқ тўласалар, ҳисобларини ёпишлари ҳақида огоҳлантиришни бошлади, деб хабар берди РБК 13 апрель, пайшанба куни россиялик мижозлар билан ишлаётган икки швейцариялик адвокат ва мамлакат банк секторидаги манбага таяниб.
Швейцариянинг LEOLEX юридик идораси бошқарувчи ҳамкори Роман Кудиновнинг сўзларига кўра, тахминан бир ой олдин уларга UBS ва Credit Suisse’нинг ўнга яқин мижози мурожаат қилган. Банк ходимлари уларга «норасмий» қўнғироқ қилган ва агар улар Россияда жойлашган компаниялар эгалари бўлишдан ҳамда у ерда солиқ тўлашдан тўхтамасалар, «банк уларнинг ҳисобларини ёпади», дея огоҳлантириш берган.
«Аммо бундан кейин ҳали расмий ҳаракатлар амалга оширилмади. Банкларнинг ҳаракатлари оммавий эмас, балки танлаб олинган ҳолда амалга оширилмоқда», - деди Кудинов. Унинг сўзларига кўра, банклар қарорни бундай мижозларнинг «давлатга солиқ тўлаши Украинадаги вазиятни беқарорлаштириши» билан изоҳлаган.
Бошқа бир швейцариялик адвокатнинг айтишича, мижозлари аллақачон Россия бюджетига солиқ тўлангани сабабли ҳисоблари блокланишига дуч келган. Швейцария банк секторидаги РБК манбаси айтишича, UBS ўз мижозларига шундай огоҳлантириш билан хат юбориши мумкин.
Кудиновнинг таъкидлашича, банклар Швейцария ҳукумати, маҳаллий партиялар ва Россияга қарши санкциялар амалга оширилиши устидан назоратни кучайтириш ҳақида яна гапира бошлаган Швейцария Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти босими туфайли бундай ҳаракатларга мажбур бўлмоқда.
Credit Suisse РБК’га ушбу маълумотни изоҳлашдан бош тортган, бошқа банклар нашр сўровига жавоб бермаган.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
15:40 / 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк сирларига кенг миқёсда кириш имкониятини олмоқчи
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026