Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин янги турдаги «Хвасон-18» ракетаси синовини шахсан ўзи назорат қилди, деб хабар берди КМТА.
Фото: NK news
Шимолий Корея янги турдаги «Хвасон-18» («Хвасонпхо-18») қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда 14 апрель, жума куни Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА, KCNA) хабар берди.
Унга кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг шахсан ўзи синовни жойида назорат қилган. Пхеняннинг таъкидлашича, янги қуроллар «урушни тўхтатиш бўйича муҳим вазифани бажаради».
Биринчи босқичда стандарт баллистик парвози амалга оширилди, иккинчи ва учинчи ҳолатда - юқори бурчак остида парвоз қилинди, барча қитъалараро баллистик ракета тизимларининг техник тавсифлари тасдиқланди, дея маълумот берди КМТА.
Шимолий Кореяга кўра, синов парвози атрофдаги мамлакатлар хавфсизлигига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган. Биринчи босқич Хамгён-Намдо провинциясида, иккинчи босқич Хамгён-Пукто провинциясида денгизга қулаган.
Янги турдаги қитъалараро баллистик ракета тизими КХДР стратегик ядровий қуролли кучларини жиҳозлайди.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, ишлаб чиқиш жараёни жадаллашиши Корея яриморолидаги вазиятнинг ёмонлашувига ва келажакдаги ҳарбий таҳдидларга жавобдир. Шимолий Корея «ядровий қуролга ядровий қурол билан жавоб беришини» маълум қилди.
Мавзуга оид
09:51 / 06.05.2026
Туркия ўзининг қитъалараро ракетасини тақдим этди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
15:55 / 13.02.2026