Тошкентда 14 апрел куни учун 150 йил ичидаги энг иссиқ ҳарорат кузатилди
Кеча пойтахт Тошкент шаҳрида 14 апрель куни учун сўнгги 150 йилликдаги энг иссиқ ҳарорат кузатилди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулаҳадов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 14 апрель пойтахтда ҳарорат максимуми қарийб +35 даражага етди ва бу шу кун учун энг иссиқ бўлиб турган 1946 йил 14 апрелда қайд этилган +32.6 даражали иссиқ ҳарорати рекордини 2 даражага янгилади.
Аввалроқ дам олиш кунлари об-ҳаво кескин ўзгариши, кучли шамол ва ёмғир кутилаётгани хабар қилинганди.
Якшанба куни республикада ёғингарчилик кутилмайди., фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятлари баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15 даражани, кундузи +20...+25 даражани ташкил этади, шимолда кечаси +0...+5 даражагача, кундузи +7...+12 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш кунлари баъзи жойларда қорга айланади. Дам олиш кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Мавзуга оид
17:00 / 01.01.2025
Тошкент метросига учта янги поезд олиб келинди
21:07 / 28.12.2024
Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024