Жаҳон | 08:20 / 17.04.2023
8861
2 дақиқада ўқилади

АҚШ: Хитой Тайван осмонини тезда эгаллаб олишга қодир

Тайпей Хитой ракеталари учирилишини самарали аниқлаш қобилиятига шубҳа қилмоқда. Пентагон Тайван армиясини етарлича тайёргарликдан ўтмаган деб ҳисоблайди, деб ёзади The Washington Post махфий ҳужжатларга таяниб.

Фото: Liu Chang/Xinhua/Getty Images

Тайванга қуролли бостириб кирилган тақдирда, Хитой, афтидан, бу орол устидаги ҳаво ҳудудини тезда назорат остига олишга қодир, деб ёзади The Washington Post (WP) 15 апрель, шанба куни Американинг махфий ҳужжатига таяниб. Унда Тайван ҳарбий раҳбариятига алоқадор баҳолар ҳам бор.

Ушбу ҳужжатга кўра, Тайван армиясининг ҳарбий қўмондонлиги унинг жанговар самолётлари фақат ярми ХХР қуролли кучларига ҳеч бўлмаганда қандайдир тарзда қаршилик кўрсатишга қодир, деб ҳисоблайди. Шунингдек, у Тайван ҳаво мудофаасининг Хитой ракеталари учирилишини самарали аниқлаш қобилиятини шубҳа остига қўяди ва Тайван самолётларини Хитой зарбаларидан ҳимоя қилиш учун бункерларга кўчиришга тахминан бир ҳафта керак бўлади, деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, АҚШ Мудофаа вазирлиги Тайван армиясининг ҳарбий машғулотларини ХХРдан эҳтимолий босқинга самарали тайёргарлик кўриш учун етарли эмас деб ҳисоблайди, дея хабар берилган бошқа махфий ҳужжатда. WP таъкидлаганидек, Хитойнинг фуқаролик кемаларидан ҳарбий мақсадларда фойдаланиши АҚШ разведка идораларининг Хитой босқинини прогноз қилиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатяпти.

WP таянган ҳужжатлар сўнгги ҳафталарда интернетда эълон қилинган Америка махфий материаллари қаторига киради. Мутахассислар фикрига кўра, бу охирги йилларда АҚШ махфий маълумотлари сиздирилишининг энг жиддийларидан бири эди.

Мавзуга оид