АҚШда - ўсмирнинг туғилган кунида оммавий отишма содир бўлди
Алабама штатининг Дейдвилл шаҳрида содир бўлган оммавий отишмада камида тўрт киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди, деб хабар бермоқда Fox News.
Алабама штатидаги Дейдвилл шаҳрида 16 ёшли ўсмирнинг туғилган кунида юз берган оммавий отишмада камида тўрт киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда 16 апрель куни Fox News хабар берди.
Тергов Алабама ҳуқуқни муҳофаза қилиш агентлигининг Давлат тергов бюроси махсус агентлари томонидан олиб борилмоқда. Дейдевилл полиция бошқармаси, шериф ва округ прокуратураси офислари, Федерал тергов бюроси ходимлари воқеа жойида ишлаяпти.
Оқ уй воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боряпти ҳамда маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада.
Отишма 15 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 лар атрофида туғилган кунни нишонлаш чоғида содир бўлди, деди Алабама ҳуқуқ-тартибот идораси сержанти Жереми Буркетт.
Ҳужумчи қўлга олингани ёки у қандай мақсадда ҳаракат қилгани ҳозирча номаълум. Дейдвиллда тахминан 3200 киши яшайди.
Қуролли зўравонлик архиви маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан бери 15 ҳафта ичида Қўшма Штатларда камида 162 оммавий отишма содир бўлган. Кунига ўртача 1,5 та шундай ҳодиса қайд этилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024