Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд 2024 йилда МДҲ маданий пойтахти деб эълон қилинди
Бу ҳақда МДҲ ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.
Қадимий Самарқанд шаҳри 2024 йилда Ҳамдўстлик давлатларининг маданий пойтахтига айланади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида айтиб ўтди.
МДҲ маданий пойтахти 2010 йилдан бошлаб ҳар йили Ҳамдўстлик Давлат раҳбарлари кенгаши томонидан танланади. Ўтган йиллар давомида Брест (Беларус), Чимкент (Қозоғистон), Кўлоб (Тожикистон), Ганжа (Озарбойжон), Мари (Туркманистон), Воронеж (Россия), Могилёв (Беларус), Остона (Қозоғистон), Дошўғиз (Туркманистон), Душанбе (Тожикистон) ва бошқалар маданий пойтахт мақомини олган.
2023 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри МДҲ маданий пойтахти деб эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026