Жаҳон | 14:03 / 19.04.2023
6909
2 дақиқада ўқилади

Россия тажовузи бўйича халқаро тергов маркази июлгача очилади

Июнь ойи охиригача Ҳаагада Европа Иттифоқи адлия бошқармаси кўмагида Украинага қарши босқинчилик жиноятини тергов қилиш халқаро маркази очилади, деди Швециянинг ЕИ ишлари бўйича вазири Жессика Росвалл Европарламентдаги чиқишида. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.

Фото: Reuters

Ушбу марказ ҳам алоҳида давлатлар даражасида, ҳам халқаро миқёсда бўлажак суд жараёнлари учун далилларни сақлайди ва таҳлил қилади

Марказ Украинага қарши босқинчилик жинояти бўйича жиноий иш қўзғаш учун келажакдаги ишларга тайёргарлик кўриш мақсадида прокурорларни бирлаштиради. 

Босқинчилик жиноятига оид далиллар марказий тарзда хавфсиз жойда сақланади, дея таъкидлаб ўтди Европа комиссияси.

Бундан олдин Ҳаагада Украинага қарши тажовуз жиноятини тергов қилиш халқаро маркази июль ойида иш бошлаши маълум қилинганди. Бу ҳақда Брюсселда Украина бош прокурори Андрей Костин билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида адлия бўйича Европа комиссари Дидье Рейндерс айтиб ўтган.
 
«Жорий йилнинг июль ойида марказ тўлиқ ишга тушади», деб ваъда берган Рейндерс. Еврокомиссарнинг сўзларига кўра, ушбу марказ Европа Иттифоқига аъзо олти давлат ва Украина томонидан тузилган қўшма тергов гуруҳига бириктирилади ҳамда Халқаро жиноий суд билан яқин ҳамкорлик қилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид