Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Донбассда қарши ҳужум бошланганини эълон қилди
Украина мудофаа вазирлиги Донбассда тўрт йўналишда қарши ҳужум бошланганини эълон қилди.
Фото: Reuters
Украина қуролли кучлари (УҚК) Донбассда тўрт йўналишда қарши ҳужумга ўтди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр «Рада» телеканали эфирида маълум қилди.
Департамент бошлиғи ўринбосарининг аниқлик киритишича, Украина армияси Бахмут, Марйинка, Авдийивка ва Лиман йўналишларида ҳужум амалиётларини бошлаган. Маляр шунингдек, айни пайтда Украина қуролли кучлари Бахмутда «фаол ҳужум операциялари» ўтказаётганини таъкидлади.
Аввалроқ, Американинг Newsweek журнали Пентагондан сиздирилган махфий ҳужжатларга таяниб, Украинанинг қарши ҳужумни бошлаш санасини маълум қилган эди.
«Гарчи Бахмут яқинидаги «Вагнер» ёлланма аскарларининг улуши ҳақидаги маълумотлар катта қизиқиш уйғотса-да, ундан ҳам муҳимроғи «қурол етказиб бериш» 2023 йил 30 апрелига режалаштирилган «баҳорги ҳужум» билан якунланиши ҳақидаги маълумотдир», деб ёзди Newsweek.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026