Ўзбекистон | 10:14 / 20.04.2023
9850
1 дақиқада ўқилади

21 апрелда Тошкент метроси соат 4 дан иш бошлайди

Эртага, 21 апрел куни - Рамазон ҳайитининг биринчи кунида пойтахт метроси тонгги соат 4:00 дан иш бошлайди. 

Фото: Kun.uz

Рамазон ҳайити айёми кунида метро поездлари ҳаракати интервали доимий жадвал асосида соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Шунингдек, байрам муносабати белгиланган бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан махсус автобус йўналишлари ҳам ташкил этилади

Мазкур автобус йўналишлари соат 04:00 дан 07:00 га қадар ҳаракатланган ҳолда фуқароларнинг масжидларга келиб кетишлари учун хизмат кўрсатади.

Мавзуга оид