Жаҳон | 22:48 / 20.04.2023
7636
2 дақиқада ўқилади

Исроил Киевда ҳаво ҳужумидан огоҳлантиришнинг «ақлли» тизимини синовдан ўтказади - ОАВ

Тажриба муваффақиятли ўтса, тизим Украинанинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган яна бир неча шаҳарларида ишга туширилади.

Фото: Depositphotos

Май ойида Киевда Исроилнинг ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириш тизими синовдан ўтказилади. Walla хабарига кўра, синовлар муваффақиятли ўтса, тизим ёзда тўлиқ ишга туширилади.

Қайд этилишича, тизим Украина радар тизимига уланади ва шу тариқа фуқароларнинг мобил телефонларига огоҳлантиришларни тезроқ ва аниқроқ юбориши ҳамда ракеталар тегиши мумкин бўлган жойлардагина овозли сигналларни ёқиши мумкин.

«Шундай қилиб, ракета ҳужумлари содир бўлган ҳудудлардаги фуқаролар бомбапаналарга етиб бориш учун кўпроқ вақтга эга бўлади, бошқа ҳудудларда бўлган фуқаролар эса безовта қилинмайди», деб таъкидлади нашр.

Тажриба муваффақиятли ўтса, тизим Украинанинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган яна бир неча шаҳарларида ишга туширилади.

Исроил Россиянинг тажовузини қоралаб келмоқда, бироқ мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги таъкидлаганидек, ўз миллий манфаатларини эътиборсиз қолдира олмайди. 

Февраль ойида Исроил Украинага 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Пул тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш учун сарфланади. Ўша ойда Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн Украинага ҳаво ракеталари ва дрон ҳужумларига қарши «ақлли» огоҳлантириш тизимини ишлаб чиқишда ёрдам беришини айтган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид