Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайди
2023 йилнинг дастлабки 3 ойида газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари пасайгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ҳисоботида маълум қилинган.
2023 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистонда 12,3 млрд куб.м. газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 млрд куб.м. кам. 2022 йилнинг дастлабки 3 ойида 13,6 млрд куб.м. газ қазиб олинган эди.

Агентлик ҳисоботида электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам камайганини кўриш мумкин. 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 18,5 млрд кВт*с электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 980 млн кВт*с кам. 2022 йилнинг дастлабки 3 ойида 19,5 млрд кВт*с электр энергияси ишлаб чиқарилган эди.

Ҳисоботда кўмир қазиб олиш, газ конденсати ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳам камайгани акс этган.
Фақат нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошган. 2023 йилнинг дастлабки 3 ойида 195,5 минг тонна нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 минг тоннага кўп.
Мавзуга оид
15:40 / 07.02.2026
40 ёшдан кейин ота бўлганлар улуши 7 фоиз — статистика
13:53 / 07.02.2026
Ўзбекистонликлар таълимга 39 трлн сўмдан ортиқ маблағ сарфлади
12:57 / 07.02.2026
Ўзбекистонда 1000 аҳолига 31 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади
11:51 / 07.02.2026