Ўзбекистон | 11:00 / 24.04.2023
5020
2 дақиқада ўқилади

ЕТТБ лойиҳалари асосида Ўзбекистондаги таълим, экология ва соғлиқни сақлаш соҳаларига 1,1 млн доллар маблағ йиғилган

Фото: Uzbekistan’s club матбуот хизмати

Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банки ходимлари таълим, соғлиқни сақлаш ва экологияга қаратилган учта хайрия лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этди. Бу лойиҳалар учун Ўзбекистон ва унинг ташқарисида яшайдиган ватандошлардан 1,1 миллион доллар йиғилган. Бу ҳақда O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми доирасида ташкил этилган «Инсон капитали» мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилинди.

Давра суҳбати спикери, Европада Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг Озарбойжондаги ваколатхонаси раҳбари Камола Маҳмудова Ўзбекистондаги таълим, экология ва соғлиқни сақлашга қаратилган 1,1 миллион доллар маблағни жалб қилгани ҳақида сўзлаб, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича хайрия лойиҳалар қилиш аҳамиятига урғу бериб ўтди.

Улардан бири – бепул онлайн дарсларни таклиф этувчи Khan Academy’нинг 26 та фан бўйича юзлаб курслари ўзбек тилига ўгирилиши ҳисобланади. Дунёнинг 50 га яқин тилига ўгирилган Khan Academy курслари ичида ўзбек тили версияси энг қисқа вақт ичида ишлаб чиқилгани бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 23 апрел куни Франция пойтахти Париж шаҳрида O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS халқаро форуми бўлиб ўтди.

Uzbekistan’s club матбуот хизматиⓉ

Мавзуга оид