Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 майдан давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади
2023 йил 1 майдан давлат кўчмас мулклари ва акция пакетлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қонунчиликка кўра, республика мулки бўлган давлат кўчмас мулклари ва давлат акция пакетлари (улушлари) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади, бундан Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли улушлар ҳамда Президент қарорларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар Давактив агентлигининг тегишли буйруғи мавжуд бўлганда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Давлат кўчмас мулк объекти ва бўш ер участкалари негизида амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар битим тузилгач 10 кун муддатда “Давлат мулки” ахборот тизимига киритилади;
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат кўчмас мулки негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни бегоналаштириш ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар ва улар тизимидаги корхоналарга учинчи шахслар томонидан инвестиция киритишга оид келишувлари (битим, шартнома, меморандумлар) бўйича мажбурий тартибда Агентлик хулосаси олинади.
Мавзуга оид
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
18:23 / 27.01.2026
“Ўзбекнефтгаз” ва Давактивда катта тафтиш кетмоқда
13:41 / 14.08.2025
Mobiuz’га 15 та халқаро ва маҳаллий компания қизиқиш билдирди – Давактив
22:35 / 08.04.2025