Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суданда қизамиқ ва вабо қўзғатувчилари бўлган лаборатория эгаллаб олинди
ЖССТ «биологик хавфнинг юқори даражаси» ҳақида баёнот берди.
Мунтазам армия ва RSF ҳарбий гуруҳи ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган Судан пойтахти Хартум шаҳрида қизамиқ ва вабо қўзғатувчилари ҳамда бошқа хавфли материаллар сақланадиган лаборатория эгаллаб олинди. Бу ҳақда ЖССТ маълумотларига таяниб Reuters хабар берди.
Ташкилот вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса «биологик хавфнинг юқори даражаси»ни келтириб чиқаради, чунки ходимлар хавфли биологик материаллар ва моддаларнинг тўғри сақланишини таъминлаш учун лабораторияга кира олмаяпти.
ЖССТ вакили тўқнашувнинг қайси томони илмий муассасани эгаллаб олганига аниқлик киритмади.
15 апрель куни Суданда навбатдаги ҳарбий тўнтаришга уриниш бошланди. RSF (Тезкор ҳарбий кучлар) ҳарбийларни ҳокимиятни эгаллашга уринишда айблади. ЖССТ маълумотларига кўра, тўқнашувларда аллақачон камида 459 киши ўлган, 4 мингдан ортиғи жароҳатланган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026