Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги янги автобус ва электробуслар атмосферага чиқадиган заҳарли газларни 1,2 минг тоннага камайтиради - вазирлик
10 апрелдан 10 майга қадар бутун республика бўйлаб «Тоза ҳаво» ойлиги ўтказилмоқда. Бунда транспорт воситаларидан атмосферага заҳарли газлар тарқалишини камайтириш кўзда тутилган.
Табиат ресурслари вазирлиги хабарига кўра, Тошкентга Хитойдан олиб келинган 223 та янги автобус ва электробуслар ҳаводаги заҳарли ташламаларни камайтиришга хизмат қилади.
Таъкидланишича, янги автобус ва электробуслар Ўзбекистон президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра олиб келинган.
Янги транспорт воситалари бугундан пойтахт кўчаларида 1000 дан ортиқ йўналишда ҳаракатланмоқда. Натижада атмосфера ҳавосига чиқариладиган заҳарли газлар миқдори бир йилда ўртача 1,2 минг тоннага камайишига эришилади, дейилади маълумотда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган 20 дона электробус олиб келинган эди. 2025 йилгача яна 673 та электробус харид қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
09:00 / 10.05.2026